Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Покиза Аҳмеджанованинг талаба-ёшлар билан учрашуви уюштирилди.
Тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба- ёшлар иштирок этди.
Учрашувда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг касбий ривожланиш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган дастурлар ҳақида сўз юритилди.
Сенатор ёшларга мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар ва ёшлар учун яратилган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.Ёшлар учун қўллаб-қувватловчи дастурлар ва янги имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади. Ёшларнинг билим олиши, касбий соҳада ривожланиши ва ижтимоий фаоллиги ушбу ишларнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
– Учрашувда талаба-ёшлар сенаторга ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлдилар,–дейди филиал директорининг биринчи ўринбосари Отабек Абдуғаниев.– Мулоқот давомида ёшлар касбий ривожланиш, таълим тизимидаги ўзгаришлар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида саволлар беришди. Сенатор ҳар бир саволга жавоб бериб, ёшларга ўзлари учун катта мақсадлар қўйиб, уларга эришиш йўлида қатъий ҳаракат қилишни тавсия қилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |