2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Раҳбар аёл ва ёшлар учрашуви

Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида “Темурбеклар мактаби“да “Янги Ўзбекистоннинг шижоатли қизлари” шиори остида “Раҳбар аёл ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Миллий гвардия тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, лицей ҳамда мактаблар ўқувчи-қизлари қатнашган учрашувда бугунги кунда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни, яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, ислоҳотларнинг амалий натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда аёл-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароитлар яратиш устувор вазифага айланди.

Барча соҳаларда бўлгани каби Миллий гвардия тизимида ҳам оила ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2023 йилдаги тегишли қарорига мувофиқ 2024 йилдан бошлаб, Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қиз болалар ҳам қабул қилиниши бошланган ва ҳозирда 27 нафар ўқувчи-қиз таҳсил олмоқда.

Юртимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари тубдан такомиллаштирилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган.

Ўтказилган тадбир ҳам мазкур Меморандум доирасида бўлиб, тизимнинг ижодкор қизлари томонидан ўтказилган мушоира билан қизғин кечди.

Интерфаол тарзда ташкил этилган учрашув савол- жавобларга бой ўтиб, қизлар раҳбар аёл бўлишнинг масъулияти ҳамда шарафи ҳақида таассуротларга эга бўлди.

Суҳбат сўнгида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди. Меҳмонлар “Темурбеклар мактаби” ҳудудига эзгу ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар