
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Ёш ходимлар, вазирликка бириктирилган ёшлар ҳамда маҳаллий тадбиркор-экспортчилар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда масъуллар томонидан мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, янги стартапларни йўлга қўйиш ҳамда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшларнинг энг севимли лойиҳаларига айланиб улгурган “Ibrat Farzandlari”, “Mutolaa”, “Ustoz AI” va “UzChess” ҳақида маълумот берилди.
Ёшларга слайдлар орқали тайёрланган мавзулар доирасида тушунтиришлар берилди. Ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ва масалалар билан соҳа вакилларига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар ва атрофлича тушунтиришлар олдилар.
Тадбир якунида вазирликнинг энг фаол ёш ходимлари, ишлаб чиқариш ва экспорт соҳасида юксак натижаларга эришган ёш тадбиркорлар тақдирланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |