Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Учрашув ёш тадбиркорлар учун ўзига хос “мотивация” бўлди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида тадбиркорлар, бизнес соҳаси экспертлари ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган корхоналар вакилларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

– Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда ёш тадбиркорлар тажрибали ишбилармонлар билан суҳбатлашиш, уларнинг маърузаларини тинглаш имконига эга бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мутахассиси Мэлс Очилов. – Бу уларнинг бизнес ғояларини ривожлантиришга туртки бўлиб, Ўзбекистон келажагини барпо этишга бўлган масъулиятини янада чуқурроқ англашга ёрдам беради. Тадбирда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига бириктирилган пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги тўртта маҳалла ёшлари ҳам иштирок этди. Вазирлик уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Яъни уларнинг тил бўйича ўқув курсларида таҳсил олиши, таълим контрактларини тўлашда кўмаклашади, ўз бизнеси ёки ишини бошлашида зарур техникани тақдим этади. 

Тадбир доирасида маърузачилар Ўзбекистонда бизнес очиш, уни ривожлантириш ва юритишнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумот берди, бизнес-стратегиялар билан ўртоқлашди. Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ ёндашувлари хақида сўзлаб берди. 

– Бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиш ва мақсадли аудиторияни кенгайтириш зарур, деб ўйлайман. Бунинг натижасида ёшларда олға интилиш, ривожланиш ва ўз Ватани тараққиётига ҳисса қўшиш истаги пайдо бўлади, – дейди Ивестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг инвестиция лойиҳалари менежери Марьям Тиллаева.

Тадбир якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар