Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёш оила яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган тарғибот ишлари натижасида яна бир оила яраштирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2023 йил 27 октябрдаги буйруғи асосида С.С.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун қарздор К.Ж.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Ушбу суд буйруғи асосида Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Хусусан, алимент тўловчи ва олувчи яшайдиган маҳалла раиси билан биргаликда ажрашган оилани яраштириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилган.

Натижада ундирувчи ва қарздор Бюронинг Амударё туман бўлимига келиб, ҳозирги кунда бирга яшаётганлигини билдирди ва алимент ундириш ҳақидаги суд қарори ижросини тугатишни сўраб илтимоснома берди. Ҳозирда, вояга етмаган фарзандлар тўлақонли оилавий муҳитда вояга етмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар