2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда муаммоларга ечим изланди

Бухоро вилояти Пешку туманида Олий суд раисининг ўринбосари О.Исмоилов Ромитан, Пешку ва Бухоро туманлари аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалаларига доир сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида жами 52 нафар фуқаролар қабул қилинди. Унда фуқароларнинг 27 таси жиноят, 20 таси фуқаролик, 3 таси иқтисодий ҳамда 2 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди. Жами 52 та мурожаатлардан, 34 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 18 та мурожаат қаноатлантирилди.  

Шу билан бирга тақдимнома ва илтимосномалар асосида Ромитан ва Пешку туманлари ИИБ Пробатция гуруҳи ҳисобида турувчи, озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, жазони ўташ давомида тақиқ ва чекловларга амал қилган, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 17 нафар назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилди.  

– Сайёр қабулда муддатидан олдин жазодан озод қилиш масаласи – қаноатлантирилди, – дейди фуқаро Умиджон Истатқулов. – Давлатимиз томонидан қилинган бундай инсонпарварлик ёрдами менга ва оиламга жуда ҳам катта имконият бўлди.    

– “Ромтекс” МЧЖда ишчи бўлиб ишлардим, – дейди фуқаро Нилуфар Раҳматова. – Ишдан ноқонуний бўшатилган эдим. Бугунги сайёр қабулда мазкур масала бўйича мурожаат қилдим. Ҳуқуқларим ҳимоя қилиниб, қайта ишга тикландим. Бундан жуда хурсандман.  

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва вилоят суди ташаббуси билан ўтказилаётган бу каби халқ билан мулоқот ва мурожаатларнинг ечими бўйича амалий тадбирлар вилоят бўйлаб ҳар бир ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар