Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммоларга сайёр қабулларда ечим топилмоқда

Жиззах вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилиб, унда 96 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.  

Жами 96 та мурожаатдан 46 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 43 та мурожаат қаноатлантирилди, 7 та мурожаат бўйича берилган ариза, илтимоснома ва тафтиш тартибидаги шикоятлар Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилинди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 22 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 6 нафар фуқаронинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 13 нафар шахснинг суд буйруғига нисбатан ёзган эътирозномаси сайёр қабул жараёнида қабул қилиниб, суд буйруғи бекор қилиниб, фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. 1 нафар фуқаронинг ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилди. 2 нафар фуқаронинг ишлаганлик факти белгиланди.

Шунингдек, 5 та иқтисодий ишлар бўйича тадбиркорлик фойдасига даъво талаблари қаноатлантирилиб, улар ҳисобига 728 миллион 559 минг 945 сўм қарздорлик ундириб берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар