Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вазифалар, келишувлар ва муаммолар муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Бухоро вилояти Олот туманидаги ўрганишларни “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинидан бошлади.

Ўрганишлар давомида “маҳалла еттилиги” иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, яратилаётган имтиёзлардан фойдаланиш борасида аниқ вазифалар белгиланди. Туман ҳокимлигида вилоят ва туман ташкилот раҳбар ва масъуллари, маҳалла вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Танқидий руҳда ўтган учрашувда вилоятнинг барча туман, шаҳар масъуллари ZOOM платформаси орқали иштирок этди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда амалга оширилаётган вазифалар тилга олинди. Айниқса,  криминоген вазияти оғир маҳаллаларда оилалар ва хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Бош вазир ўринбосари томонидан вилоятдаги хотин-қизларнинг маълумотлари кўриб чиқилди. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар тилга олинди. Асосан, мактабларда қизлар соғлиғи ва тарбияси, вояга етган қизлар билан ишлаш методлари, оила қуриш ёшидаги қизларни оилага тайёрлаш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва  бандлигини таъминлаш, мактабларда  каштачиликни ташкил этиш, бунинг натижасида касб ҳамда тарбияни уйғунлаштириш, сабрли, матонатли, ишчан ва ақлли қизларни тарбиялашга алоҳида эътибор бериш кераклиги айтилди.  

“Баёт” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактабда Бош вазир ўринбосари ота-оналар билан мулоқот қилди. Самимий савол-жавоб тарзида ўтган учрашувда ёшлар тарбияси, уларнинг хулқи, одоби, дунёқараши, касб-ҳунар эгаллаши ҳақида фикр-мулоҳазалар баён этилиб, таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.  

Айниқса, жамиятимизда эрта никоҳ натижасида юзага келаётган муаммоларнинг  олдини олиш, аввало, соғлом оила муҳитини яратиш, қизларни олий маълумот олиб ёки муайян касб-ҳунарни пухта эгаллагач, турмушга узатиш, маҳаллаларда масъулиятли ота-оналикни кенг тарғиб қилиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш  каби масалалар муҳокамасига эътибор қаратилди.  

Зулайҳо Маҳкамова Ромитан туманидаги “Romstar” қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур Ўзбекистон – Америка қўшма корхонаси пиллани қайта ишлашга ихтисослашган. 2004 йилда иш бошлаган корхонада вилоятдаги Қоракўл, Олот, Жондор, Ромитан туманларидан 18 минг касаначилар етиштирган пилла қабул қилиниб, ипак калавага айлантирилади.  

Республикамизда пиллачилик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини кенгайтириш, пиллачилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини ва инвеститция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида ушбу корхонанинг ҳам экспорт салоҳияти йил сайин ортиб бормоқда. 220 нафар ишчи-мутахассисга эга “Romstar” қўшма корхонасида саноат учун қимматбаҳо пилла хомашёсини қайта ишлаш, пилла чувиш, қайта ўраш, хом ипак тола ва ипак момиғини ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу маҳсулотлар асосан Хитой, Вьетнам ва Эрон давлатларига экспорт қилинмоқда.  

Бош вазир ўринбосари мазкур корхонанинг хотин-қизлар бандлигини таъминлашдаги улуши, уларга яратилган шароитлар билан қизиқди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар