
Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев ва вилоят секторлари раҳбарлари Каттақўрғон туманида сайёр қабул ўтказди.
Вилоятга раҳбар этиб тайинланган А.Бобоев шу пайтгача барча туман ва шаҳарларда бўлиб, аҳоли билан ҳам учрашган, Самарқанд шаҳрида тадбиркорлар учун қабул ўтказган бўлса-да, бу илк сайёр қабул бўлди.
Ҳудудий тарзда Каттақўрғон, Иштихон, Нарпай, Пахтачи туманлари ва Каттақўрғон шаҳри аҳолиси учун ташкил этилган қабулда фуқаролар турли масалалар юзасидан вилоят раҳбарларига мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг асосий қисмини ер ва мол-мулкни расмийлаштириш, кадастр ҳужжатини тайёрлаш, суд қарорларининг ижроси, алимент ундириш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ масалалар ташкил этди.
Қабулда вилоят бошқарма ва идоралари, ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этгани боис аксарият мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди ва шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган муаммолар бўйича муддат белгиланиб, назоратга олинди.
Маълумотларга кўра, сайёр қабулда 332 та мурожаат қайд этилган.
Вилоят секторлари раҳбарларининг навбатдаги ҳудудий сайёр қабули 24 январь куни Пайариқ туманида ўтказилиши белгиланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |