Ховос туманидаги 2-сонли политехникумда ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ховос тумани ҳокимлиги ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада 32 та иш берувчи корхона ва ташкилот 240 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўрни билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркаси давомида 150 нафарга яқин фуқаро ўзларига мос бўлган иш ўринлари билан танишди. 40 нафар фуқаро билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, 20 нафар фуқарога меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш учун йўлланмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |