Айрим аҳоли хонадонлари ҳовлисида электр симлари устунлари ўрнатилгани боис шамол бўлганда электр таъминотида кўплаб узилишлар содир бўлиб, хавфли вазиятлар юзага келган. Бу масалада мутасаддиларга қилинган мурожаат эса эътиборсиз қолган.
Шу сабабли, Избоскан тумани “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Зиёлилар кўчасида яшовчи аҳоли электр симлари устунларини ҳовлидан ташқарига кўчириш масаласида сенаторга мурожаат қилди.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, вазиятни ўрганди.
Мурожаат юзасидан олиб борилган амалий ишлар натижасида муаммо бартараф этилди. Электр симлари устунлари соҳа мутахассислари томонидан кўча ҳудудига ўрнатилди.
Сенаторларнинг жойларда сайловчилар ва аҳоли мурожаатларини қонун доирасида ижобий ҳал қилиш ишлари давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |