Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар депутат назоратида

Ҳудудларда аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар қандай мурожаатлар депутатлар томонидан ўрганиб, ижроси назоратга олинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Саят Гичгелдиевага ўзи сайланган ҳудуд Тўрткўл туманидаги “Калтаминор” овул фуқаролар йиғини аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаат ўрганиб чиқилганда, аҳоли томонидан фойдаланиб келаётган ТП-411 трансформатори эскирганлиги сабабли охирги бир ҳафтада электр таъминотида узилишлар бўлаётгани аниқланди.  

Ҳолат юзасидан депутат Тўрткўл туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари билан гаплашди ва уша куннинг ўзида муаммони бартараф қилиш учун ишчилар бригадаси юборилди. Натижада яроқсиз трансформатор янгисига алмаштирилди ва корхона ишчиларининг саъй-ҳаракатлари билан электр таъминоти қайта тикланди.  

Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан “Пахтачи”, “Отаюрт” овул, “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан учрашув ташкил этилди. Унда ичимлик суви, электр энергия таъминоти, табиий газ босимининг пастлиги, “Отаюрт” овул фуқаролар йиғини аҳолиси фарзандлари таълим олаётган 9-сонли умумтаълим мактабига қатнашда “Калтаминор” каналига кўприк қўриш  юзасидан таклиф билдирилди.  

Ичимлик суви таъминоти муаммоси бўйича “Qoraqalpoq suv ta’minoti” акциядорлик жамияти туман филиали раҳбари билан гаплашилди ва шу куннинг ўзида қувурларни алмаштириш учун қазиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, табиий газ босими пастлиги бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилаётгани,  тежамкор горелкаларни ўрнатиш  бўйича ҳар куни секторлар кесимида рейдлар ўтқазилиб турилгани қайд этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар