Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатчининг муаммосига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари ва секторлар бошлиқлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самарали ишлашини таъминлаш бўйича раҳбар кадрларнинг билим ва кўникмаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.  

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ҳар бир шахснинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи Конституция даражасида кафолатлангани, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масъуллар олдидаги энг муҳим ҳамда долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.  

Шундай экан, ҳар бир раҳбар фуқароларни ташвишга солаётган муаммолардан хабардор бўлиши, улар билан доимий мулоқот қилиши, аҳолининг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга оширишда аниқ ва тезкор чоралар кўришни ўзи учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб билиши шарт эканлиги белгиланди. Аҳоли муаммолари билан маҳаллабай ишлашда секторларнинг Халқ қабулхоналари ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўтарилди.  

Президент Халқ қабулхоналари ва секторларнинг ташкил этилиши ҳамда ҳамкорликда ишлаши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ҳал этилишига имкон яратди. Ушбу тизим йилдан-йилга такомиллашиб, мазкур йўналишдаги ишлар барқарор давом этаётган бўлса-да, ҳамон муаммолар мавжуд эканлиги айтилди. Уларни бартараф этиш ҳамда бу соҳадаги ишларни янги сифат босқичига кўтариш бўйича қатор чора-тадбирлар ва таклифлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинди.  

Семинар давомида ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, инфратузилмани яхшилаш, ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда мансабдор шахслар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш каби долзарб мавзуларда вазирлик ва идора раҳбарлари, соҳа мутахассислари  маърузалари эшитилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар