
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Гулистонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилнавоз Саидова “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичига киритилганди.
Унга маҳалладаги қаровсиз бино бепул фойдаланиш учун берилгач, бинони таъмирлаб тикув цехи фаолиятини йўлга қўйди. Дастлабки фаолиятини 2021 йил февралида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 30 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини олиб, замонавий русумдаги 7 та тикув машинасини харид қилди. Олти ой давомида ўзи сингари 30 нафар хотин-қизни атрофига бирлаштириб, иш билан банд қилишга эришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Дилнавоз Саидова “Ортиқ Дилнавоз” МЧЖ раҳбари сифатида касаначиликни йўлга қўйиб, ҳозирда 100 га яқин хотин-қизни иш билан таъминлаб келмоқда.
Тикув цехида бир ойда 5 минг дона аёллар кийим-кечаги, 60 минг дона рўмол ва бошқа турдаги либослар тайёрланмоқда. Маҳсулотлар асосан ички бозорга йўналтирилган. Ички имкониятларини кенгайтириш ҳаракатида бўлган Дилнавоз Саидова яна 50 нафар хотин-қизни иш билан таъминлашни режа қилган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |