2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Байрам тадбирлари давом этмоқда

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев барчани байрам билан самимий қутлаб, Бош қомусимиз халқимиз фаровонлигининг муҳим ҳуқуқий асоси эканлигини таъкидлади. Конституциямиз яратиб берган имкониятлар асосида халқимиз эртанги фаровон ҳаёт йўлида қатор ютуқларга, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида ижобий натижаларга эришаётгани айтиб ўтилди. 

Қайд этилганидек, ўтган қисқа давр мобайнида фақат Қорақалпоғистон учун 15 та тарихий фармон ва қарор қабул қилингани халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашга ва барча соҳаларни ривожлантиришга ҳуқуқий замин яратмоқда.

Маросимда ўз касбига садоқати ва ижодий ютуқлари билан намуна кўрсатган қатор замондошларимиз, халқимизга ўрнак бўлаётган маҳаллалардаги кўча бошилари (бийлар) муносиб тақдирланди.

Шунингдек, юртимизда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишларни тарғиб қилиш ва эзгу бунёдкорлик ишларини аҳолига етказишда ҳисса қўшаётган Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари, иш жараёнида зарур бўладиган автомобиль ва махсус техникалар топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри

Фойдали ресурслар