
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан қиш мавсумидаги юқори юкламалар олдидан электр подстанцияларининг ҳолати ўрганилди.
Жумладан, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларига ташриф чоғида ускуналарнинг техник ҳолати, шаҳар энергетика инфратузилмасининг электр энергиясини узлуксиз етказиб беришга тайёрлиги кўриб чиқилди.
Шавкат Умурзоқов масъул тузилмаларга аниқланган камчиликлар, жумладан, ускуналар айрим қисмларининг эскиргани ва назоратни кучайтириш зарурати юзасидан бир қатор топшириқлар берди.
Шунингдек, ускуналарни модернизация қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш, профилактик хизмат ва ташкилий чораларни кучайтириш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракатланиш чорасини кўриш айтилди.
Қиш мавсумида шаҳар электр тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу топшириқлар бажарилиши алоҳида назоратга олингани қайд этилди.
Ташриф давомида аҳоли мурожаатлари ҳам тингланиб, уларга ечим топиш чоралари кўрилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |