
Рақобат муҳитини ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида муҳим тадбирлар уюштирилмоқда.
Яқинда Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг бўлиб ўтган оммавий сайёр қабули ҳам шулар жумласидандир.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов ҳам шу ҳудудлар тадбиркорлари билан юзма-юз учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда солиқ тизимидаги муаммоларни ҳал этиш, барқарорлик рейтингининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларга ташқи бозорларда имкониятларини кенгайтириш борасида яратилиб берилган шароитлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи учрашувда ҳозир бўлган тадбиркорларнинг ҳар бири билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, тадбиркорни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни диққат билан тинглаб, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида қайд этиб борди.
– Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари ижобий ўсишда давом этиб, жорий йилнинг ўтган 7 ойлик экспорт ҳажми 13 фоизга ошди ва у 10 миллиард АҚШ долларидан ортди, – дейди Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бегзод Ташпўлатов. – Бу жараёнда аввалги даврларда экспорт қилмаган 1610 та янги корхона ташқи бозорларга чиқишга муваффақ бўлди. Бу эса мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш ва тадбиркорлик фаолияти ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу учрашув тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очишда, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари солиқ тизимининг такомиллаштирилиши, рақобатбардош муҳитнинг яратилишида муҳим аҳамиятга эгадир.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |