Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими Янгиқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янгиқўрғон туманида турли масалалар бўйича вилоят ҳокими номига мурожаат йўллаган фуқароларни қабул қилди.

Туманнинг Маданият марказида қарийб 7 соат давом этган жараёнда 200 га яқин юртдошимиз вилоят раҳбари билан юзма-юз учрашиб, ўз муаммоси ечими бўйича кўмак сўради. Вилоят ҳокими уларнинг ҳар бирини қийнаётган масалани тинглаб, ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилади.

– Буйрак етишмовчилиги бўйича операциядан сўнг дори-дармон олишга қийналаётган эдим, - дейди Уйчи туманилик Қобилжон Алиев. – Ушбу масалада кўмак сўраб вилоят ҳокимининг қабулига келдим. Шу ернинг ўзида соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига топшириқ берилиб, мурожаатим ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, ижарада яшаётганим учун турар-жой масаласида ҳам амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек, қабулда фуқароларнинг уй-жой, кадастр, қурилиш, кредит, моддий ёрдам олиш, ёшлар ишлари ва ҳуқуқий мавзулардаги мурожаатлари ўрганилиб, ечими бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти

Фойдали ресурслар