Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмаклашилмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қийин шароитда яшаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ана шу оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантириш, камбағалликдан чиқариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида вилоятнинг бир қатор ҳудудларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитлари, муаммо ва таклифлари ўрганиб борилмоқда, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Шоҳрухбек Мамажонов ўзига бириктирилган ҳудуд – Жалақудуқ туманидаги Охунбобоев маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлди. 

“Хонадонбай” олиб борилган ўрганиш ва мулоқотлар давомида оилалар, асосан, хотин-қизларнинг муаммолари тингланди. 

Аввалги ўрганишларда маҳалланинг Маориф кўчасида яшовчи М.Ж. 2013 йилда туғилган фарзандининг саломатлигида муаммо мавжудлигини, жарроҳлик операцияси асосида даволаш лозимлигини билдирган эди. Аёлнинг мурожаатига асосан, унинг фарзандига Андижон шаҳар кўп тармоқли болалар шифохонасида даволаниш учун йўлланма берилди. Кейинроқ эса Россия Федерациясидан ташриф буюрган кардиохирург томонидан болада бепул юрак операцияси амалга оширилди. Ҳозирда унинг саломатлиги яхши, мактабда ўқишини давом эттирмоқда. 

Аҳоли вакиллари билан мулоқотлар давомида бошқарма бошлиғи Шоҳрухбек Мамажонов маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 40 нафар фарзандига ҳомийлар томонидан ҳадя этилган кийим-кечакларни топширди. 

Бу каби тадбирлар Қўрғонтепа ва Избоскан туманларида ҳам ташкил этилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар