
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёш тиббиёт ходимлари билан учрашди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида кечган мулоқотда вилоятда фаолият кўрсатаётган 200 нафардан ортиқ ёш тиббиётчи ва шу соҳада таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.
Дастлаб аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, соҳа ишини янада ривожлантириш истиқболлари ва жорий йилда йўлга қўйилган амалиётлар ҳамда ёш кадрлар илгари сураётган лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
Вилоят раҳбари мулоқот давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса тиббий муассасаларнинг моддий-техник имкониятларини ривожлантириш борасидаги хайрли ишлар, хорижлик ҳамкорлар билан рўёбга чиқарилиши кўзда тутилаётган янги лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. Ёш тиббиётчилар ўз таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалалар | Ишонч телефони | 8 Август 2024 | 20 Август 2024 | Тошкент вилояти |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |