
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Ғалаба” маҳалласи ёшлари ҳамда Чиноз туманидаги Ихтисослаштирилган мактабда билимга чанқоқ йигит-қизлар билан учрашув ўтказди.
Хусусан, Янгийўлдаги мулоқотда ижтимоий тармоқларда Street Workout йўналишидаги видеолари билан машҳур бўлган ёшлар мазкур спорт турини оммалаштириш борасида таклифлар берди. Уларга тизим масъуллари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш юзасидан имконият яратиб бериладиган бўлди. Маҳаллаларнинг пазандачилик билан шуғулланаётган қизларини эса пойтахтимиздаги энг йирик қандолат фабрикаларидан бирига саёҳат уюштириш ва тажриба ошириш борасида келишиб олинди.
– Оилавий шароит сабабли ўғлимни тил ўрганиш тўгарагига қатнашига имкониятимиз етмай турган эди, – дейди Каромат Усмонова. – Мурожаатим эътиборга олинди. Бунга Алишер Саъдуллаев амалий ёрдам берадиган бўлди.
Суҳбатда ёшларни мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилиш, касбга йўналтириш бандлигини таъминлаш каби таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Чиноз туманда фаолият олиб бораётган “Бизнес фабрика” ўқув маркази директори Лазиз Ўткиров ўқув маркази ёнида қурилган қўшимча бинода “Ustoz AI”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Uz Chess” каби лойиҳалар доирасида кам таъминланган оила фарзандларини ўқитиш таклифини билдирди. Унинг ушбу мурожаати назоратга олиниб, мазкур тўгаракларни ташкил этишга амалий ёрдам бериш режалаштирилди.
– Бугунги суҳбатда туманимиз мактабларида шахмат тўгаракларини ташкил қилишга ҳамда болалар адабиёти платформа лойиҳасини амалга татбиқ этиш борасида айтган таклифим инобатга олинганидан мамнун бўлдим, – дейди чинозлик Наима Анварова. – Шунингдек, агентлик директори ҳар бир учрашувда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлган сайловларда ёшлар иштироки бўйича бир қатор тавсиялари билан ўртоқлашди. Бундан жуда хурсандмиз.
Учрашув якунида Алишер Саъдуллаев ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди ҳамда ижросини шахсан ўзи назоратга олишини таъкидлади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |