Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабул: жавобсиз савол, ечимсиз масаланинг ўзи йўқ

Ноҳақдан ҳақни ажратиш учун аввало, барча томонни тинглаш керак. Ҳақиқат эса баҳсларда туғилади, мулоқотларда ойдинлашади. Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар ҳам бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: жавобсиз савол, ечимсиз масаланинг ўзи йўқ.

Хусусан, қабулларда Олий суд масъуллари  кўриб чиққан 81 та масаланинг 14 таси қаноатлантирилди. Ҳар бир ариза-шикоят Олий суд, вилоят суди раҳбарлари ва мурожаатчи иштирокида очиқ-ошкора муҳокама қилиниб, ҳужжатлар синчиклаб кўриб чиқилаётгани адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома (илтимоснома)лар асосида ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган 201 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 186 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддати енгилроғига алмаштирилди, 41 нафар судланувчи эса суд залидан озод этилди. Бир қатор фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд қарорлари чиқарилди. Шунингдек, жами 596 миллион 724 минг сўм қарздорлик фуқаролар фойдасига ундирилди.

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқотларда турли масалалар ўрганилиб, жойида ечим топилди.  

Жумладан, мурожаатчиларнинг шикояти асосида 236,6 миллион сўмлик ҳақдорлик, иш ҳақи, 57 миллион сўм алимент пули ундириб берилди. Ўрганишлар натижасида ички ишлар органларининг 13 та қарори бекор қилинди, тадбиркорларнинг электр энергиясига уланиш билан боғлиқ масаласи ҳал этилди.

Таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилинган қабулларда жами 232 та масала кўриб чиқилиб, 66 таси ижобий ҳал қилинди. Қўшимча ўрганиш, вақт талаб қиладиган қолган масалалар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, жорий йилда Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига вилоят аҳолисидан келиб тушган 723 та жамоавий мурожаатдаги турли масалалар жойига чиқилиб, тегишли ташкилотлар ва “маҳалла еттилиги” билан бирга ўрганилмоқда.

Қабуллар барча вилоятларда давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар