
Эл дардига дармон топиш, муаммоларни ҳал этиш долзарб вазифа. Шу нуқтаи назардан олганда, жойларда давлат идоралари томонидан ташкил этиб келинаётган сайёр қабуллар аҳолининг долзарб масалаларини тез ва сифатли ҳал этилишидаги самарали омилдир.
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори Иброҳим Мамажонов ҳам айни мақсадда Янги Наманган тумани Тинчлик маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди. Қайд этиш лозимки, тадбир бўлиб ўтган ҳудуд тўлиқ табиий газ таъминотига мослаштирилган. Шу боисдан ҳам сайёр қабулда мурожаатлар асосан табиий газ босими ҳақида бўлди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, муҳим масалаларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди.
Учрашувда таъкидлаб ўтилганидек, мавсум давомида табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида газ таъминоти ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Тинчлик маҳалласида ҳам мавжуд газ қувурлари тартибга келтирилди. Қабул давомида бу ҳақида истеъмолчиларга алоҳида маълумот берилди.
Шунингдек, табиий газдан тўғри фойдаланиш, энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш, уларнинг қулайлиги ҳақида батафсил тушунтирилди. Хавфсизлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим механизмларидан саналган сайёр қабуллар “газчи”лар томонидан Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида мунтазам равишда уюштириб келинмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |