Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли турмуш даражасини ошириш чоралари кўрилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароити, муаммо ва таклифлари, уларнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида ижтимоий ҳолатини яхшилаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлиши учун барча чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Конимех туманида аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг турли йўналишдаги муаммоларини ўрганди. Уларга ечим топиш баробарида тадбиркорлик билан шуғулланиб, янги иш ўринлари яратаётган ишбилармон оилалар ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида Маҳмуд Аширбековнинг турмуш ўртоғига нафақа тайинланиши ҳамда ўзининг ишга жойлашиши масаласида қилган мурожаати ижобий ечим топди.

Вилоят ҳокими оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган Дилшод Бердиев ва Нодирабегим Абдимуратовалар оиласида ҳам бўлди.  

– “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, “Дилшодбек Камронбек асл нонлари” оилавий ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этдик, – дейди Дилшод Бердиев. – Ҳозирда туман аҳолисига нон ва нон маҳсулотлари, турли ширинликлар етказиб беряпмиз. Корхонада ўзимиздан ташқари яна 7 кишининг бандлиги таъминланган.

Конимех тумани марказида жойлашган истироҳат боғида аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, оммавий байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда маданий-маърифий масканлар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, мазкур истироҳат боғида туман ҳокимлиги томонидан суғориш тизимини яхшилаш мақсадида 1,8 км полиэтилен қувурлар тортилди ва 1 дона резервуар қурилди. Аҳоли дам олиши учун 40 дона ўриндиқ, 70 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, болалар учун ўйингоҳ қурилиб фойдаланишга топширилди. Қолаверса, истироҳат боғида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида капитал қурилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шунингдек, аҳоли, жумладан, ёшларнинг маданий дам олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказишини тизимли ташкил этиш мақсадида “Дўстлик” маданият марказида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Вилоят раҳбари мазкур объектларда бўлиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикр ва тавсияларини берди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар