2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммолари доимий эътиборда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишларни жойига бориб кўриш мақсадида Чимбой туманидаги “Тағжап” ҳамда “Кеңес” овул фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди.

Президентимиз раислигида 11 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди ва камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши билдирилди.  

Йиғилишда таъкидлаганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар томонидан ўтган учрашувда ички йўлларни таъмирлаш ва инфратузилмани яхшилаш борасида билдирилган мурожаатлар бугунги кунга келиб босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда. Мулоқот давомида улар томонидан билдирилган муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда вақт талаб этадиганлари бўйича тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқ берилди.  

Жўқорғи Кенгес Раиси туман деҳқон бозоридаги ишлар билан яқиндан танишиб, бозор ҳудудида инфратузилмани янада яхшилаш, сотувчилар ва харидорлар учун қулай шароитлар яратиш борасида бажарилган ишларни кўздан кечирди.

Туман деҳқон бозори ҳудудида бугунги кунда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш  борасида барча қулайликларга эга йирик ёпиқ савдо мажмуаси қурилиши давом этмоқда. Жами 30 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида кўп қаватли савдо мажмуаси, автотураргоҳ ва бошқа қулайликлар барпо қилинади.

Танишиш давомида қурилиш ишларини жадаллаштириш ва лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиш бўйича тегишли соҳа масъулларига топшириқ берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар