Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллардан аҳоли мамнун бўлмоқда

Жамият ҳаётида инсонлар яшаш тарзидан келиб чиқиб кўплаб муаммоларга дуч келади. Муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ишончли ва шаффоф йўл бу сайёр қабуллардир. Бу борада Бухоро вилоятининг 20 та маҳалласида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Жумладан, энг кўп мурожаат келиб тушган маҳаллаларда республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ва туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ва масъуллар томонидан 254 маротаба сайёр қабул ўтказилди.  

– Сайёр қабуллар давомида 1 368 нафар фуқародан 1 435 та масалага оид мурожаат келиб тушди. Шундан 588 таси ижобий ҳал этилди, – дейди вилоят Халқ қабулхонаси мутахассиси Темур Исоев. – 43 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 5 таси рад этилди ва 2 таси узоқ муддатли назоратга олинди. 768 та мурожаат маблағ ва муддат талаб этганлиги сабабли доимий кузатувда бўлади.

Сайёр қабуллар давомида 191 нафар фуқарога ижтимоий аҳволини яхшилаш учун 53 миллион сўм моддий ёрдам, 87 нафар фуқарога 1,4 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. 38 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ҳамда 30 нафар фуқаро Давлат раҳбари номига ёзма равишда миннатдорчилик билдирди. 29 нафар ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ер майдонлари ажратилган бўлса, 24 нафар фуқарога даволаниши учун йўлланма берилди. 19 нафар фуқарога тикув машиналари берилди ва 3 нафар фуқарога даволаниши учун 15,2 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилди.  

– Тикувчилик фаолиятимни бошлаш учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди  Ғиждувон туман “Улфатбиби” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Рушана Нусратова. – Мурожаатим жойида ҳал этилди ва 4,8 миллион сўмлик кредит ажратилди.  

Шунингдек, фуқаро Муаттар Қурбонованинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга 1 дона ногиронлик аравачаси берилди.

– Сайёр қабулда ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилгандим, –дейди Қоракўл тумани Шакарбек маҳалласида яшовчи фуқаро Зайнура Қурбонова. Мурожаатим ижобий ҳал этилди ва менга аравача ва қайнотам, қайнонамга ижтимоий хизматлар маркази томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар