
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг барча туманларида якка ёлғиз ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди ва уларнинг муаммолари тингланди.
Таъкидлаш керак, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида ҳудудларда уйма-уй юриш орқали ҳам мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.
Ишчи гуруҳ вилоят марказидан 195 километр узоқликдаги Мачай қишлоғи ва унинг атрофидаги қишлоқларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан суҳбатда бўлиб, уларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди.
Ўрганишлар вилоятнинг барча туманларини қамраб олди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |