Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Мурожаатдан – даромадга»: навбатдаги манзилда 80 дан зиёд оила доимий даромадга эга бўлди

Президент Халқ қабулхонасининг «Мурожаатдан – даромадга» лойиҳаси асосида Чуст туманининг Ғова қишлоғида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 80 дан зиёд оила доимий даромадга эга бўлди.

Шу жумладан, бу гал лойиҳа доирасида 15 нафар хотин-қизга бепул асосда тикув машиналари олиб берилди. Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев етакчилигидаги гуруҳ томонидан моддий ёрдам масаласида қилинган мурожаатлар таҳлил қилиниб, унинг асосида эҳтиёжманд аёлларга Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов бошчилигида тикув машиналари топширилди.
Тадбир иштирокчиларига «Мурожаатдан – даромадга» лойиҳасининг 5 босқичи тушунтириб берилди.

Лойиҳанинг дастлабки уч босқичи моддий ёрдам масаласида кўп мурожаат қилган фуқароларнинг оилавий аҳволи, чиндан муҳтож ё муҳтожмаслиги, бу аризаларга қандай омиллар сабаб бўлаётгани, касб-ҳунарга лаёқати, қайси йўналишда ишни эплаб кетиши, даромад топа олишини ўрганиш ҳамда мурожаатчини даромад топишга тайёрлаш (касб-ҳунарга ўқитиш, сўнг уларга тикув машинаси олиб бериш)ни ўз ичига олади.

Кейинги босқичда тикув машинаси олган ишсиз аёллар ўз ҳудудидаги лидер тадбиркорларга бириктирилиб, шу соҳада кучли малака, катта тажриба ва ўз бозорига эга тадбиркорлар билан кооперация ташкил қилинади. Сўнгги босқич эса мурожаатчиларни даромадга олиб чиқиш бўлиб, Халқ қабулхонаси, секторлар ва «маҳалла еттилиги» кооперация фаолиятини ва мурожаатчининг барқарор даромад топишини доимий мониторинг қилиб боради.

«Мурожаатдан – даромадга» лойиҳаси доирасида Ғова қишлоғида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилиниб, унда яна 72 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Шу тариқа лойиҳа асосида жами 87 нафар мурожаатчининг меҳнат ва бандлик билан боғлиқ муаммоси ҳал қилинди.
Бунга қўшимча қишлоқ аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар