Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Ҳудудгазтаъминот” раиси сайёр қабул ўтказди

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ўз вақтида ҳал этилишига эришиш учун жойларда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Навбатдаги қабул Бухоро вилоятида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ истеъмолчи иштирок этиб, 25 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Шубҳасиз, мурожаатлар турли мазмунда бўлди. Ер ости газ қувурларига эътибор бериш, янги хонадонларга замонавий ҳисоблагич ўрнатиш тартиби, қарздорлик масаласи, табиий газ босимини янада яхшилаш борасидаги кўплаб мурожаатлар ўрганилди. Ҳар бир ўрганилган мурожаат юзасидан уларнинг амалий ечимларига эътибор қаратилди. Ижобий жиҳатдан ҳал этилишига эришилган бўлса, баъзилари юзасидан эса белгиланган тартиб асосида тушунтиришлар берилди.

–Сайёр қабул ҳақидаги эълонни эшитиб, иштирок этдик, –дейди 91 ёшли фуқаро Теша Файзиев. –Мурожаатларимиз тингланди. “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайман. Газ қувури билан боғлиқ мурожаатим бор эди. Мурожаатни ўрганиш учун шаҳар газ корхонасига аниқ вазифалар белгилаб берилди, ўрганишди, бартараф этилишига эришилмоқда. Жуда хурсанд бўлдик. Шундай сайёр қабулларнинг ташкил этилиши кўплаб муаммоларнинг бартараф этилишини таъминлайди. 

Сайёр қабул жараёнида истеъмолчиларга табиий газни иқтисод қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тушунтиришлар ўтказилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар