
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида вилоят ҳокими ўринбосари А. Абдуҳамидов, шаҳар ҳокими А. Отахўжаев ҳамда тадбиркорларнинг очиқ мулоқоти ўтказилди.
Мулоқотда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар тингланди.
Тадбиркорлар томонидан асосан газ таъминоти, кадастр, солиқ ҳамда кредит масаласидаги муаммолар билдирилди. Мурожаатларни қонуний ечимга келтириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашув иштирокчилари Диёр маҳалласида ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти билан ҳам танишди.
Дастлаб, Мубошер Мамадалиев раҳбарлик қилаётган пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Ушбу корхонада 20 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.
Ўрганишлар давомида “Акрамжон Абдулҳамидов” тикувчилик корхонаси, кичик ҳажмдаги электр шитлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди.
Тадбиркорлар билан мулоқотда корхоналар фаолиятини кенгайтириш, янги замонавий кўп қаватли бинолар қуриб, бу ерни тадбиркорлар марказига айлантириш таклифи берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |