
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Наманган туманидаги “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала шийпонида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда 100 нафарга яқин йигит-қиз ўз мурожаат ва таклифлари билан иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшларни ҳаётда ўз йўлини топиши учун барча шароитлар яратиб бериш энг асосий мақсад экани алоҳида таъкидланди.
Йигит-қизларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, кўтарилган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалалар | Ишонч телефони | 8 Август 2024 | 20 Август 2024 | Тошкент вилояти |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |