
Пойтахтимизда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш борасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Хусусан, ёшларнинг бандлик, таълим, тадбиркорлик ва моддий кўмак ажратиш бўйича мурожаатлари тингланди.
Жумладан, Садоқат Адилова профессионал таълим олишда шартнома маблағини тўлаш учун моддий ёрдам сўради. Унинг муаммоси ижобий ҳал этилиб, ноутбук совға қилинди. Жамшид Маҳкамов ва Жасур Қодировнинг эса тадбиркорлик фаолияти учун асбоб-ускуна харид қилиш бўйича қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволлар ва уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |