
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш – энг асосий вазифамиз!” шиори остида ўрганишлар таҳлили ва устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат фуқаролик хизматчилари ўз вазифаларига шахсий масъулиятини янада ошириши лозимлиги таъкидланди. Мурожаатлар билан ишлашда ҳар бир фуқарога алоҳида ёндашиш, эътиборсиз бўлмаслик, масалалар муддатини инобатга олган ҳолда кечикишига йўл қўймаслик ва мурожаатларни ижобий ҳал этишда сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлик самарали натижа бериши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида аҳоли томонидан 2023-2024-йил биринчи чорак давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди ва йўл қўйилаётган мавжуд камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим вазифалар муҳокама қилинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |