Фарғона шаҳрида Олий суд раиси ўринбосари Ш. Полвонов томонидан ўтказилган сайёр қабулда 92 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари ўрганилди.
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, барча давлат идораларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган шаффоф тизим ўзининг амалий натижасини бермоқда. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда айни муддао бўлаётир.
Фарғонада ўтган сайёр қабулда ҳам 92 та мурожаатнинг асосий қисми бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, битта мурожаат қаноатлантирилди, 2 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома ва илтимосномалар асосида 54 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 8 нафар шахсга нисбатан суд иши ярашув асосида тугатилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 22 та алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |