Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли мурожаатларига ечим топилмоқда

Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов томонидан бевосита шаҳар, туманларда юридик ва жисмоний шахслар учун қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабулнинг навбатдагиси Поп туманида ўтказилди.

Айнан Бюронинг туман бўлимида бўлиб ўтган қабулда саккиз нафар фуқародан алимент, зарар, банк, мажбурият юклаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларни ўрганиш учун вақт талаб қилингани сабабли МИБ вилоят бошқармаси таркибий тармоқлар ва давлат ижрочиларига, масъулларга қисқа муддат ичида ҳал этиш юзасидан кўрсатма берилди.  

Шунингдек, Бюронинг Наманган шаҳри ва туманлар бўлимлари раҳбарлари томонидан ҳам секторлардаги белгиланган 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сайёр қабул ўтказилиб, уларда аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни ўрганилган ҳолда ҳал этиш чоралари кўрилди.  

– Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан фуқаролар томонидан йўлланаётган мурожаатлар билан ишлаш, уларга ечим топиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси катта инспектори Музаффар Маматқулов. – Айнан мурожаатларни жойида ҳал қилиш, такрорий аризаларни таҳлил этиш ҳамда уларга ечим топиш, фуқароларга қулай бўлиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанбасида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри

Фойдали ресурслар