
Наманган вилояти Янги Наманган туманида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг аҳоли билан сайёр қабули ўтказилди.
Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратаётгани сир эмас. Қабул жараёнида вилоят раҳбари ҳар бир мутасаддидан аҳоли билан ишлашда жиддий масъулият талаб қилди.
Қабул давомида шаҳар ва туманлардан келган фуқароларнинг моддий ёрдам, саломатликни тиклаш, уй-жой, таълим контракти, кредит ва ер олиш, кадастрга оид масалаларда қилган мурожаатларига ўз ўрнида ечим беришга эътибор қаратилди.
Сайёр қабулда икки юздан ортиқ фуқаро мурожаати тингланиб, муаммоли масалалар бошқармалар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти ўз ўрнида ҳал этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |