
Аввал хабар қилинганидек, мамлакатимизда жорий йил 1 сентябридан бошлаб “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясига старт берилган эди.
Кампания доирасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ ходимлари ҳамкорлигида барча туман, шаҳарларда аҳоли хонадонлари, қурилиш объектлари ва таълим муассасаларида навбатдаги хавфсизлик тарғиботи тадбирлари ўтказилди.
Унда аҳоли хонадонларида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қай даражада амал қилинаётгани ўрганилиб, фуқаролар билан “Ёнғинларнинг келиб чиқишини олдини олиш” ва “Ис газидан ҳимояланиш” каби мавзулар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан биргаликда, тумандаги ёнғинга қарши ер ости сув олгичлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, камчиликлар бартараф этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |