
Пойтахтимизда Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари Абдулазиз Юнусов ҳамда палатанинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасур Каримов иштирокида Юнусобод тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда 70 га яқин фуқаролар қатнашди ва 20 дан зиёд фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, мерос ва шу каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.
Маълумки, мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида халқчил механизм йўлга қўйилган. Хусусан, жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар, аҳоли вакиллари билан мутасадди раҳбарларнинг учрашувлари бугун яхши анъанага айланди. Халқ билан мулоқот тизимининг амалий натижалари одамлар розилигига эришиш ҳамда жамият ривожини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Сайёр қабулда келиб тушган аксарият масалалар жойида ҳал этилди. Ўрганилиши вақт талаб қилган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, йиғилганларга қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ҳам батафсил маълумот тақдим қилинди.
– Кадастр борасида кўплаб масалаларга ҳали тушунмас эканман, –деди фуқаро Лола Эргашева. – Мазкур сайёр қабул орқали кўплаб ҳуқуқларимни билиб олдим. Соҳага оид маълумотлар беришди. Бундай тадбирлар одамларнинг соҳага оид билимларини оширишга хизмат қилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |