2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Андижонда ичимлик сув таъминоти янада яхшиланади

“Андижон сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, истеъмолчиларга оқова сув хизматини кўрсатиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йил давомида ичимлик ва оқова суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1 минг 322 километр узунликдаги ичимлик сув тармоғи, 207 дона сув қудуғини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган.

Ана шу ишлар амалга оширилиши билан вилоятда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 86,9 фоиздан 88,3 фоизга етказилади. Барча манбаалар ҳисобидан жорий йилнинг 1- чорагида 460 километр ичимлик сув тармоғи ва 55 дона сув қудуғи қуриш, 50 дона сув қудуғини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ана шу давр мобайнида мутахассислар томонидан 463 километр ичимлик сув тармоғи тортилди, 55 дона сув қудуғи қурилиб, 50 та мавжуд сув қудуғи реконструкция қилинди.  

Тан олиш керак, вилоятнинг айрим ҳудудларида узоқ йиллар давомида тоза ичимлик суви таъминотида ўзига хос муаммолар мавжуд эди. Ана шу ҳудудлардаги аксарият аҳоли сувни узоқ масофадан ташиб келишига тўғри келган бўлса, айрим истеъмолчиларга сув ташувчи махсус транспорт воситалари орқали хизмат кўрсатиларди. Жорий йилда қатор ҳудудларда ана шу муаммо бартараф этилди.  

Қарийб уч минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган Жалақудуқ туманидаги Қаламбек маҳалласида ўттиз йилдирки, аҳолини ичимлик суви муаммоси қийнаб келар эди. Маҳалла ҳудудига 5 километр масофадан сув қувури тортилди, 1 та сув қудуғи ва 30 тонна сиғимга эга бўлган сув тўплаш иншооти ўрнатилди. Натижада маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммо бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўла қондирилди.  

Пахтаобод туманидаги Андижон маҳалласига эса 3,2 километр масофадан янги сув қувури тортилди, мавжуд 1 та сув қудуғи реконструкция қилиниб, маҳалла аҳолисининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида биргина Балиқчи туманида 21 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Айни кунга қадар қатор маҳаллаларда ишлар якунига етказилиб, маҳаллалар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди. Жумладан, туманнинг Шўр маҳалласида 2,2 километр узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилиб, 2 та сув қудуғи реконструкция қилинди.  

Марҳамат туманидаги Алитепа маҳалласида ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Маҳалланинг сув таъминотини яхшилаш учун 6,5 километр янги сув тармоғи тортилиб, 1 та сув қудуғи ва сув тўплаш иншооти қурилди.  

Вилоятда белгиланган ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Бироқ, молиялаштириш борасидаги муаммолар туфайли бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга ошириш ишлари тўхтаб қолган.  

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижроси доирасида аҳоли мурожаатлари асосида ишлаб чиқилган учта истиқболли лойиҳа 2023 йил “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилиши белгиланган эди, – дейди “Андижон сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори Шуҳратбек Матмусаев. – Бироқ, жорий йилда мазкур дастур амалга оширилмаслиги ва молиялаштириш манбаасига аниқлик киритилмаганлиги сабабли ана шу лойиҳалар доирасида Андижон шаҳри, Асака ва Қўрғонтепа туманларида 38 километр сув тармоғи, 5 дона сув қудуғини реконструкция қилиш ва 1 дона сув иншоотини қуриш ишларининг амалга оширилиши кечикмоқда. Умумий қиймати 18,9 миллиард сўмга тенг мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ёрдами зарур бўлмоқда.

Йил якунига қадар аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ белгиланган барча ишлар тўла бажарилади. Энг муҳими, аҳолининг  ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилиб, турмуш шароитлари янада яхшиланади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар