2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўн уч йил деганда ўз лавозимига қайта тикланган подполковник

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Фарғона шаҳридаги оммавий қабули ҳам инсонга хизмат қилиш энг шарафли қадрият эканини яна бир бор исботлаб беряпти.

Аслида ҳам ҳар қандай масаланинг энг мақбул ечими, аввало, инсонни тинглаш, инсонни тушунишдан бошланади.

Президент Халқ қабулхонаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, вилоят секторлари раҳбарларининг асосан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган мурожаатчилар билан кечган очиқ-жонли мулоқотларида ҳам ҳар бир масала синчиклаб ўрганилди. Ноҳақдан ҳақни ажратишда эса қонунийлик ва адолат асосий мезон бўлди.

Олий суд раҳбарияти, барча ихтисосликдаги судьялар билан кенг кўламдаги мулоқотлар ҳам мурожаатчилар-у адвокатлар учун ҳар бир масалага ойдинлик киритиш, саволларга жавоб топиш учун ниҳоятда қулай плафторма бўлди. Айтайлик, поплик Ноила Жўраева мурожаатидан сўнг унга оид жиноят иши материаллари қайта кўриб чиқилиши белгиланди. Бу борада суд экспертизаси ҳам тайинланди.

Марғилонлик Инобатхон Қурбонованинг онасига ажратилган ер майдонини бошқа шахслар эгаллаб, уй қуриб, ҳатто сотиб юборганига оид шикояти эса Бош прокуратура назоратига олинди. Барча ҳолат ва ҳужжатлар ўрганилиб, масала қонуний-адолатли ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Тижорат банки вакили эса Марғилондаги корхоналардан бири 2020 йилдан бери олган кредитини қайтармаётганидан арз қилди. Мурожаат жойида ўрганилиб, банкнинг 3 млрд. 200 млн сўм ҳақдорлиги ундириб берилди.

Ички ишлар вазири билан мулоқотлар асосида 7 нафар собиқ ходим тизимга ишга тикланди. Фарғоналик Мансур Мирзакаримовнинг ҳам адолат-у ҳақиқат учун етти йиллик кураши бугун гўзал хотима топди.

Ёки наманганлик подполковник Орифжон Раҳимов суд оқлови ва Ички ишлар вазирлиги хулосаси асосида 13 йил деганда яна ўз соҳасига қайтяпти.

Қўқон эркин иқтисодий зонасида гипсакартон ишлаб чиқараётган Ўзбекистон-Хитой қўшма корхоналаридан бирининг ҳисобчиси Темурмалик Ғаниев ва корхона менежери Жанг Жеҳан мурожаати асосида қўшма корхонанинг мол-мулк ва ер солиғи билан боғлиқ қатор масалаларига жойида ойдинлик киритилиб, ижобий ҳал этилди.

Оммавий қабулда 925 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 395 таси жойида ҳал қилинди. 182 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилган бўлса, 348 та масала назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи қабуллари давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар