Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари фракция позициясини, муносабатини баён қилмоқда.
Фракциялар раҳбарлари қайд этганидек, янгиланаётган Конституцияда кўзда тутилаётган нормалар ҳар бир сиёсий партия дастурий вазифаларига ҳамоҳанг, электорат манфаатларига муносиб.
— Янгиланаётган Конституцияда "Ўзбекистон — ижтимоий давлат" деган конституциявий тамойил муҳрланаётгани ва давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар бир неча баробарга ошаётгани алоҳида эътиборга молик, — деди ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов. — Лойиҳада ижтимоий бирдамлик ғояси илгари сурилмоқда. Қаердаки ижтимоий бирлик бўлса, ўша ерда фаровонлик, ривожланиш бўлади. Янгиланаётган Конституциянинг қатор меъёрларида камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Давлат зиммасига аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда. Шунингдек, фуқаролар тиббий ёрдамнинг қонунда кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли эканлиги қатъий белгиланмоқда.
Шунингдек, мажлисда бошқа фракциялар раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, ўз муносабатини билдириб, депутатларни янгиланаётган Конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |