2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи: камчиликларни бартараф этиш учун ижобий ишлар амалга оширилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини жадаллик билан Тошкент вилоятининг барча туманларида давом эттирмоқда.

Ўрганишлар давомида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича секторлар ва маҳаллалар кесимида «хонадонбай» иш олиб борилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давомида алоҳида эътибор ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда қолаётган аҳоли қатламига қаратилди ҳамда уларга амалий кўмак бериш пировард мақсад деб белгиланди.  

Жумладан, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида тавсиялар асосида 463 нафар фуқарога 11,7 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди, 1 382 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан 494 нафар фуқаро мавжуд бўш иш ўринларига доимий ишга жойлаштирилди, 398 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 490 нафар фуқаро касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқитилди.  

Аҳоли саломатлигини яхшилаш масаласи ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибор марказида бўлди. Жумладан, 106 303 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 4 868 нафари туман, шаҳар, 1 202 нафари вилоят шифохоналарига ётқизилиб даволанмоқда, 149 нафарида туман, шаҳар, 113 нафарида вилоят даражасида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.  

Ижтимоий соҳа объектлари атрофлича ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўртачирчиқ, Тошкент туманларидаги 5 та мактабга 10-25 кВт. қувватли қуёш панеллари ажратилди, Тошкент туманидаги 3 та умумтаълим мактаби дарс жараёнида фойдаланиш учун 3 та интерактив доска билан таъминланди. Ўртачирчиқ, Тошкент туманларидаги умумтаълим мактабларига «Китоб марафони» тадбирлари доирасида жами 1 400 дона бадиий адабиёт тақдим этилди, Олмалиқ шаҳар спорт мактабига 11 турдаги спорт жиҳозлари тақдим этилди. Уйда таълим олаётган 30 нафар ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалар топширилди.  

Аҳоли пунктларида ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида 42,4 км. йўл таъмирланди. Шундан 19,8 км. ички йўлга асфальт ётқизилди, 4,7 км. йўл бетонлаштирилди, 17,9 км. йўл шағаллаштирилди. Бундан ташқари, 1 256 та темир-бетон таянчлар, 4 та трансформатор ўрнатилди, 41,3 км. электр тармоғи тортилмоқда. Натижада 43 та маҳаллада электр таъминоти яхшиланди.  

Жойларда 114,2 км. янги ичимлик суви тармоғи тортилди. Аҳоли мурожаатлари асосида 1 та сув иншооти трансформатори ва 5 та насос ускунаси алмаштирилиб, 1 та сув минораси ўрнатилди ва 1 та сув қудуғи қазилди.  

Республика ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар