2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи фаолияти пойтахт туманларида давом этмоқда

Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Чилонзор туманлари Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзилларига айланди

Тошкентда 19 январь куни ўз ишини бошалаган мазкур гуруҳ ўтган давр мобайнида аҳолининг юзлаб муаммоларини бартараф этишга улгурди. 
Жумладан, 17 та вазирлик ва идора раҳбарларидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи Юнусобод тумани аҳолисидан келиб тушган 2 210 та муаммодан 2 112 таси, яъни 96 % шу кунгача ҳал этилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Тумандаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида 8 та мобиль бригадалар ташкил этилган. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та янги трансформатор ўрнатилди, 21 та трансформатор таъмирланди, 7,3 км электр тармоғи тортилди натижада 174 та кўп қаватли уйлар ва 5127 та якка тартибдаги аҳоли хонадонларининг энергия таъминоти яхшиланди.
Табиий газ таъминотини ошириш бўйича 19 та газ тақсимлагич таъмирланди, 13 340 та аҳоли хонадонларининг газ босими оширилди.
Иситиш тизимини яхшилаш бўйича 0,3 км. иссиқ сув қувури таъмирланди, 67 та кўп қаватли уй ва 974 та аҳоли хонадонларида иситиш тизими тикланди. 
Туманнинг 7 та мактабга  Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами 686 млн. сўмлик компьютер жамланмалари топширилди.
Чилонзор туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Республика ишчи гуруҳи Штабига жами 2 203 та масалада мурожаат келиб тушган бўлиб, 1 905 таси, яъни 86 % жойида ҳал этилди. Мурожаатларнинг 1 653 таси электр энергия, 409 таси газ таъминоти, 93  таси иссиқлик таъминоти ва 48 таси бошқа масалаларда. 
Туманда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 19 та трансформатор янгисига алмаштирилиб, 15,7 км тармоқ тортилди, 5,9 км паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди. 13 та маҳаллада 9 та кўп қаватли, 2 та хонадоннинг, 1 та ташкилотнинг  ичимлик суви таъминотида мавжуд муаммолар ҳал этилди. 
378 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари, 195 дона газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилди. 
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар