2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Меҳр ҳаракати” карвони йўлга чиқди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида аҳолидан уйма-уй хабар олиш мақсадида “Меҳр ҳаракати” карвони ташкил этилди.

Ўзганинг ёрдамига муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийин кунида уларга кўмакчи бўлиш мақсадида бошланган “Меҳр ҳаракати” Оролбўйининг барча жойларида давом этмоқда.  

Халқимизга хос бағрикенгликнинг ифодаси бўлган ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисидан айрилган ёки ёрдам бериш зарурати бор оилалардан хабар олиниб, совуқ кунларни талафотсиз ўтказиб олишига кўмаклашилмоқда. Жумладан, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев тумандаги “Уллибоғ” овулида жойлашган аҳолига суюлтирилган газ баллонлари, кўмир тарқатиш шохобчаси фаолияти билан танишиб, кўмир ва газ баллонларини узлуксиз етказиб бериш борасида кўрсатма берди.  

“Меҳр ҳаракати” тамойили асосида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва ҳомийлар ҳисобидан 427 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага 30 тонна кўмир, 129 та суюлтирилган газ баллони, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Ҳомийлар ҳисобидан “Кўкча”, “Пахтаобод”, “Янбошқалъа” ва “Қумбосган” овулларидаги ёрдамга муҳтож 48 оилага 28 та газ плитаси, 28 та иситиш печкаси, 7 турдаги 327 дона иссиқ кийим-кечак тарқатилди. Шунингдек, якка тартибда уйда таълим олаётган 12 нафар ўқувчининг ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар, ўқув партаси ва ўқув тахтаси берилди.  Шу каби, соғлигида муаммоси бўлган 51 нафар фуқаронинг 36 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун 22 турдаги дори воситаси берилиб, 4 нафари касалхонага ётқизилди, 7 нафарига ордер, ногиронликни белгилаш ва бошқа зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.  

Туманда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 41 нафар ишсиз фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. “Меҳр ҳаракати” доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 510 оилага озиқ-овқат маҳсулоти етказиб берилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар