2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким олис овуллардан бирида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди

Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудлари саналмиш Учқудуқ ва Томди туманлари, Зарафшон шаҳрида об-ҳаво бошқа ҳудудларга қараганда ёзда иссиқ, қишда эса анча совуқ бўлади. Аҳоли эса совуқ кунларни одатий кун ҳисоблайди.

Аҳолини қийнаётган муаммолар халқ ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади. Айтиш жоизки, Учқудуқ туман ҳокими Соли Ҳамроевнинг энг оғир, энг чекка ҳудудларга бориб уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганаётгани ўз самарасини бермоқда.  

Бугунги кунда “Истиқлол” МФЙга қарашли “Бохантау” аҳоли яшаш пунктида 112 та хонадонда 525 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Туман ҳокими шу ерга бориб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Электр энергия, газ, ободонлаштириш каби ташкилотлар мутасаддилари ҳам иштирок этган ўрганишлар давомида қўрғонча аҳолиси томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар ўз жойида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Малика Юсупова икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан бир хонали уйда яшаб келмоқда. Фарзандлари катта бўлиб қолгани сабаб ёнидаги бўш турган бир хонали уйни қўшиб беришларини сўраб мурожаат қилди.  

“Кончилар” кўчасида яшовчи онахон Жибек Алгибаева эса оила аъзолари 7 кишидан иборатлиги, ногирон қизи бўлганлиги сабаб, субсидия асосида уй олишга кўмак сўради. Онахоннинг хонадонидаги мавжуд электр симлари туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан қайта ўрнатиб бериладиган бўлди.

Уйма-уй ўрганишлар давомида қилинган барча мурожаатлар юзасидан туман раҳбари томонидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддиларига туман ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бўш турган уйларни аниқлаш, келгусида уй-жойга эҳтиёжи бор оилаларга бериш мақсадида қўрғонча аҳолиси ўртасида хатлов ўтказиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, туман раҳбари 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, қишнинг совуқ кунларига тайёргарлигини ҳам кўздан кечирди.

Албатта, халқ билан мулоқот нафақат мурожаатларни тинглаш, балки аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишиш, масалаларни жойида бартараф этишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар