2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи: Арнасой якунлари

Қиш-қировли кунларда аввало Арнасойнинг марказий ва ички йўлларини қор-яхмалакдан тозалаш, аҳолининг электр энергияси, газ, кўмир, ичимлик суви билан боғлиқ энг бирламчи ҳаётий масалаларини ҳал қилишга асосий эътибор қаратилди.

 

Айтайлик, Бўстон, Ғофур Ғулом, Олтин водий сингари маҳаллаларда учта янги трансформатор ўрнатилиши билан минглаб инсонлар хонадони ҳам, қалби ҳам чароғон бўлди. Биргина “Бўстон” маҳалласида янги трансформаторга қўшиб 110 та эскирган симёғоч ўрнига бетон устунлар ўрнатилиши-ю 3 километр электр тармоғи янгиланиши билан бўстонлик 1 минг 120 та оила вакилларини анчадан бери ўйлатиб келган тизимли масалага ечим топилди.

Худди шундай “Олтин водий” маҳалласидаги Фаровон, Ғафур Ғулом қишлоғининг Янгидала,Амир Темур кўчаларига-да бетон устунлар ўрнатилиб, янги тармоқлар тортиб берилди. Арнасойликлар ҳам шундай совуқ кунларда ўз муамоларини ҳал қилиш учун хизмат қилаётган ходимларни иссиқ чойлар билан сийлаётганини кўриб, хаёлимиздан биргина гап ўтди: “яхшиликнинг жавоби албатта яхшиликдир”.

Ўрганишлар давомида “Бўстон” маҳалласидаги 4 минг 900 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатаётган оилавий шифокорлик пунктини иситишга мўлжалланган иккита қозонхонага қўшимча ҳаво насослари ўрнатилиши билан тиббиёт муассасасидаги барқарор иссиқлик таъминланди.

Қишда “зангори олов”га эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошади. Шу боис ҳам “Оққўрғон тажрибаси” асосидаги ўрганишлар натижасида арнасойликлар талабидан келиб чиқиб, 7 минг 470 дан зиёд суюлтирилган газ баллонлари янгилаб берилди. “Янгиобод”, ”Чинобод”, “Зарафшон” маҳаллаларига борганимизда бу борадаги амалий ишларга гувоҳ бўлдик.

Бундан ташқари, 660 тонна кўмир олиб келиниб, биринчи навбатда, эҳтиёжманд, кўп болали оилаларга тарқатилди.

“Олтин водий” маҳалласидаги Марказий сув узатиш иншоотидаги иккита насос агрегати таъмирланиб, қайта ишга туширилиши билан маҳаллаларда ичимлик суви босими кучайтирилиб, сув таъминоти барқарорлаштирилди.

Айниқса, Бўстон, Бахтли, Зарафшон маҳаллаларидаги салкам мингга яқин хўжалик томорқасига оби-ҳаёт етказиш учун янги ирригация тизими барпо қилишга киришилгани билан жами 48 та маҳалла аҳолисининг 30-35 йиллик орзу-армонлари ушаладиган бўлди.

Ёки Бахтли маҳалласи аҳолиси мурожаатларига асосан қишлоқдаги зовур устида ички имкониятлар ҳисобидан янги кўприк қуриб бериш ишлари бошлангани ҳам кўпнинг кучи бирлашаётганига яхши мисолдир.

Эътиборлиси, арнасойлик фаоллар, нуронийлар, тадбиркорлар ташаббус билан чиқишиб, қишлоқ-маҳаллалардаги бу каби муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатишга қарор қилишди. Тўлиқ ички имкониятлар ҳисобидан амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари эса ҳудудлар қиёфасини янгилашда ҳам, аҳоли турмуш шароитини яхшилашда ҳам қўшимча қувват бўлади.

Республика ишчи гуруҳининг асосий фаолият йўналишларидан яна бири – аҳоли дастурхони тўкинлиги-ю рўзғори бутлигини таъминлаш, ишсиз инсонлар учун доимий иш ва барқарор даромад манбаи яратиш учун амалий ёрдам беришдан иборат. Тумандаги “Arnasoy Gold Tex” қўшма корхонасидаги ўрганишлар бу корхонанинг тўлиқ қувват билан ишлаши таъминланса, шу ерда мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш имкони борлигини кўрсатди. Корхонани босқичма-босқич тўла қувват билан ишлашига ташкилий-ҳуқуқий ёрдам бериш, вилоят ва республика даражасидаги масалаларини ҳал қилишга амалий кўмак кўрсатиш бўйича вазифалар белгиланиб, тумандаги ишсиз хотин-қизлар корхонадаги шарт-шароитлар, иш ҳақи, имтиёзлар ва меҳнат жараёни билан яқиндан таништирилди, ўнлаб аёллар эса шу ерда ишлаш истагини билдирди.

Бундан ташқари, тикувчиликка уқуви бор, бироқ оғир ижтимоий аҳволдаги 121 нафар хотин-қизга уйда ишлаб даромад топиши учун субсидия ҳисобидан тикув машиналари, пишириқ пишириш печлари ва бошқа иш анжомлари олиб берилган бўлса, яна 165 нафар мурожаатчига жами 1 млрд. сўмлик субсидия ҳисобидан меҳнат қуроллари олиши учун тавсияномалар берилди.

Бўстон маҳалласи Аҳилобод кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган Гулсум Жумашевага ҳам тикув машинаси берилиб, унинг тикувчилик сир-асрорини янада пухта ўрганиши-ю доимий ишлаб даромад топиши учун лидер тадбиркорлардан бирига касаначи сифатида бириктирилгани бу аёлга ҳам уч фарзандини улғайтиришида яхшигина ёрдам бўлди.

Бундан ташқари, 200 нафардан зиёд мурожаатчига жами 3,3 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди. Дўстлик маҳалласида яшовчи Нилуфар Эгамбердиева, Бобур маҳалласидан Очилой Сапаралиева сингари кўплаб боқувчисини йўқотган аёллар ва фарзандларига соғин сигирлар олиб берилгани уларга катта мадад бўлди.

Оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар уй-жойларини таъмирлаш, аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий бюджетдан 1,7 млрд сўм маблағ ажратилиб, Бўстон маҳалласи Аҳилобод кўчасида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Гўзал Қодирова, “Бахтли” маҳалласидаги Шоира Болибекова сингари ўнлаб оғир ижтимоий аҳволдаги аёллар уй-жойларини таъмирлаш ишлари бошланди.

Тиббий кўриклар натижасида хасталик аниқланган 26 нафар бемор вилоят ва туман шифохоналарига ётқизилган бўлса, ногиронлиги бор 13 нафар инсон аравачалар ва реабилитация воситалари билан таъминланди.

Умумлаштириб айтганда, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи Арнасойнинг 13 та маҳалласидаги 6 минг 830 та хонадон-у 960 дан зиёд объектларда уйма-уй ўрганишлар олиб борди. “Оққўрғон тажрибаси” асосидаги ўрганишларда аниқланган 1 минг 580 дан зиёд масаланинг 1 минг 210 дан ортиғи жойида ҳал қилинган бўлса, қолган муаммолар бўйича “йўл харитаси”, туман, сектор ва маҳалла даражасидаги ҳар бир раҳбар, ҳар бир масъулнинг ҳар ҳафталик иш режаси ишлаб чиқилиб, назоратга олинди. Бу борадаги вазифалар натижадорлиги эса улар фаолиятига баҳо беришда асосий мезон бўлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар