Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Жиззах вилоятининг Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими доирасидаги ўрганишлар давом этимоқда.
Вазирлик ва идоралар, вилоят, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлар, тезкор штаблар тузилиб, туманнинг 13 та маҳалласидаги барча хонадонлар шароити билан танишиб чиқилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатидан жой олган арнасойлик йигит-қизлар бандлигини таъминлаш республика ишчи гуруҳининг олдидаги муҳим масалалардан бўлиб турибди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар жумласида 100 нафарга яқин ёшлар ва хотин-қизлар “Arnasoy Gold Tex” МЧЖ фаолияти билан танишиб, шу куннинг ўзида корхона билан шартнома имзолаган ҳолда ишга жойлаштирилди.
Шу каби тизимли ишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |