2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Юракларнинг бўлагисан, юртим байроғи!

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Инсон эътиқодсиз яшай олмайди. Унинг эътиқоди дину диёнати, ўзи туғилиб ўсган диёрга, унинг муқаддас рамзларига бўлган меҳр-муҳаббати, муносабатида яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи Ватанимиз рамзи бўлиши билан бирга юртимизнинг хориждаги ўзига хос ташриф тимсоли, десак муболаға бўлмайди.  

Биз она-юртимизни шу бетакрор, дунёда тенги йўқ рамз кўринишида англаймиз. Уни кўзларимизга тўтиё қиламиз. Хизмат юзасидан хорижий давлатларда бўлганлар турли мамлакатларнинг давлат байроқлари орасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўриб нечоғли ҳаяжон, ҳайрат ва ҳавас туйишларини кўпларимиз бошимиздан ўтказганмиз.  

Бугун Ватанимиз жаҳонга янгиланаётган Ўзбекистон сифатида ўзини намоён этмоқда. Дунё аҳли табаррук диёримизни унинг қадимий ва бой тарихи, маданияти, маънавий-маърифий илдизлари, жаҳон илм-фани ривожига ҳисса қўшган алломалари  билан бирга шиддатли ва ортга қайтмас ислоҳотлари, мисли кўрилмаган ҳажм ва кўламдаги янгиланиш жараёнлари  билан ҳам тан олмоқда, эътироф этмоқда.  

Унинг тинчлиги, осойишталиги, халқининг ҳамжиҳатлиги, аҳиллиги, бунёдкорлиги, меҳр-оқибатига ҳавас қилмоқда. Юртимиз байроғи  Ўзбекистон рамзи бўлиши билан бирга тинчлик, осойишталик, ижтимоий барқарорлик, тотувлик, тараққиёт, бунёдкорлик, меҳр-оқибат, келажак сари дадил интилиш, беғубор ва покиза орзу-умидларимиз, навқирон авлоднинг безавол камолоти, порлоқ истиқболига ҳам ўзига хос ишорадир.        

Эътиборга молик жиҳати, мамлакатимизда Ватанимизнинг муқаддас размлари мактабгача таълим масканлариданоқ жажжи болакайларга ўргатила бошланади. Кичкинтойларнинг ҳавас, ҳаяжон, завқ билан юрт байроғини, яна ҳам тўғрироғи, мўъжаз байроқчаларни кўтариб югуриб, баралла қўшиқ айтиб юрганларига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.  

Шу байроқ орқали Ўзбекистонимизга ҳурмат-эҳтиром, садоқат, меҳр-муҳаббат униб келаётган ўғил-қизлар онгу-шуурига сингдириб борилмоқда. Шу байроқ орқали ўғил-қизларимиз юртни янада теранроқ танийди, англайди, идрок этади, унга меҳр ва эътиқод қўяди. Ўз тақдирини, умрини, келажагини Ватан тақдири билан узвий боғлайди. Бахту истиқболини Ўзбекистон билан уйғун кўради.  

Ватан байроғи Ўзбекистонимизнинг бетакрор тимсолига, мардлик ва ватанпарварлик, жасорат ва матонат, озодлик, ҳурлик, эзгулик, бахту саодат рамзига айлангани аниқ!  

Мамлакатимизда 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбирлар сана бошлангунига қадар, анча илгари бошланиб кетди. Турли фестиваллар, спорт мусобақалари, марафонлар, соғломлаштириш акциялари, маърифий анжуманлар, ижтимоий акциялар бўлиб ўтмоқда.  

Бундай тадбирлар маҳаллалар, меҳнат жамоалари, мактабгача таълим масканлари, барча турдаги ўқув даргоҳлари, маънавият масканлари, ҳарбий қисмларда юқори савияда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Унда ҳамюртларимиз фаол иштирок этаётгани одамларнинг ислоҳотларга, ижобий ўзгаришларга, шу азиз юртимизга, унинг тақдирига, қалбларимизнинг бир бўлагига айланиб кетган муқаддас рамзларимизга бўлган ҳурмат, эҳтиром, садоқат, эътиқоднинг ёрқин ифодасидир.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар