2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент топшириғи амалда: Янгиер аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланади

Давлатимиз раҳбари жорий йил октябрь ойида Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида 2023 йилда вилоятни аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ва хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича топшириқ берилган эди.

Мазкур топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Янгиер шаҳрида барча мутасадди ташкилотлар ва масъуллардан таркиб топган ишчи гуруҳлар тузилди. Жумладан, Янгиер шаҳридаги 4 та сектор раҳбарлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллабай ишлаш тизимининг 5 нафар вакиллари ҳамкорликда ишлаш тизими йўлга қўйилди.  

Амалга оширилган  ишлар натижасида жорий йилнинг октябрь ойида Янгиер шаҳрида 1 362 нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг бандлиги таъминланди. Бунда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аниқланган ва шаҳар инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими томонидан яратилган янги иш ўринлари асосида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Аҳолини иш билан таъминлашда ҳоким ёрдамчилари ҳам самарали фаолият юритмоқда. А.Жомий маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Н.Қурбонов томонидан 2 нафар, Шодиёна маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ғ.Хўжаев томонидан 22 нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

Шаҳардаги “Elegant Fiber Textile” Ўзбекистон –Туркия қўшма корхонасида асосан болалар кийим-кечаклари тикилади. Маҳсулотлар асосан Россия Федерациясига экспорт қилинади. Корхона янгиерлик ёшларнинг севимли ишхонасига айланган.Бу ерда 200 нафар ёшлар меҳнат қилади. Туркиялик моҳир уста Сахин Орхан корхонага ишга келган ҳар бир кишига эринмасдан тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда.

– Ўрта мактабни битиргач анча вақт ишсиз юрдим, – дейди Жомий МФЙ да яшовчи Ш.Камолов. – Ҳоким ёрдамчиси Н.Қурбоновга иш қидириб ёрдам сўраб борганимда мана шу корхонага ишга жойлаштириб қўйди. Бу ерда ҳозир таъминотчи ёрдамчиси бўлиб ишлаяпман.

– Мен ҳам ишсиз эдим, – дейди Шодиёна МФЙ да яшовчи М.Сафарова. – Ҳоким ёрдамчиси Ғ.Хўжаев мени шу корхонага ишга киритиб қўйди. Бу ерда тикувчиликни пухта ўрганиб ишлаяпман. Ишчиларга яратилган шароитлар жуда яхши.  

Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган “Eko Grand Fruits” МЧЖ  фаолияти ҳам аҳолини иш билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этди. Иссиқхонада 10 гектар ер майдонда 230 минг туп помидор етиштирилмоқда. Туркия технологияси асосида гидропоника усулида етиштирилаётган помидордан 7 ойда 2 минг 300 тонна ҳосил олиш режалаштирган. Маҳсулотнинг 80 фоизидан зиёд Россия Федерациясига экспорт қилинади. Қолган қисми ички бозорларга тарқатилади. Бу ерда 150 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Ишчилар икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланган, 1,5-2 миллион атрофида иш ҳақи олади.  

Янгиер шаҳрида топшириқ ижроси таъминлаш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, қўшимча янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар