2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Саховат” уйи таъмирланмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 августда қабул қилинган “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бу муассасалар Давлат божхона қўмитасига бириктирилди.

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси томонидан Фарғона шаҳридаги “Саховат” интернат уйида лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, мавжуд 2 қаватли бинонинг 3- ва 4-бўлимларини мукаммал таъмирлаш, мавжуд биноларнинг фасад қисмларини, ётоқ бўлимларидаги 6 та ювиниш хонасини, ёзги ошхонани тўлиқ таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, суғориш тизими учун қудуқ қазиш белгиланган. 

Вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан интернат уйи ҳудудида маданий тадбирлар маркази қуриб битказилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ерда бўлиб, муассаса фаолиятини ривожлантириш, интернат уйи биносини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.  Муассасада яшовчилар билан суҳбатлашди, яратилган шароитларни кўздан кечирди.

“Саховат” уйида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун оила муҳитини, уйдагидай шароит яратиш кераклигини таъкидлаган вилоят ҳокими, бу ерда яшовчилар учун турли концертлар, маданий тадбирлар ўтказишни кўпайтириш, фильмлар намойишини йўлга қўйиш учун проектор ва экранли кичик зал ташкил этиш, муассаса бўш турган хоналарида қизиққан аёллар учун гилам тўқиш, тикувчилик, каштачилик фаолиятини йўлга қўйиш, эркаклар учун ҳам кичик ишлаб чиқариш ташкил этиш, муассаса ҳудудига манзарали дарахтлар ва турфа гуллар экиш каби масалаларда масъулларга топшириқ берди.

Вилоят раҳбари интернат уйида яшовчилар билан суҳбатлашди, уларнинг фикрларини тинглади. Муҳаббат опа Турсуновага ногиронлар аравачаси совға қилинди. Тўшакка михланиб қолганига қарамасдан, матонатли Муҳаббат опа турли пайпоқлар, жемперлар тўқиш билан доимий шуғулланиб келади.

1953 йилда ташкил топган ва 1985 йилда ҳозирги бинога кўчирилган “Саховат” кексалар ва ногиронлар интернат уйида бугунги кунда 145 нафар эркак ва аёл васийликка олинган бўлиб, улардан 18 нафари 1-гуруҳ, 17 нафари 2-гуруҳ ногиронидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар